Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:39

Украина фуқароси "Қримлик диверсантлар иши" бўйича 6,5 йилга қамалди


Андрий Захтей
Андрий Захтей

Россия бошқарувидаги Қрим суди Украина фуқароси Андрий Захтейни диверсия уюштиришни режалаштиришда айблаб, 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Расмий Киев эса, бу айбловлар асоссиз эканлигини айтмоқда.

"Қрим Олий суди" аталмиш маҳкама Захтейни диверсия уюштиришни режалаштириш, ноқонуний равишда қурол-аслаҳа сақлаш ва ҳужжатларни сохталаштиришда айбдор деб топди. Захтейга қамоқ жазосидан ташқари 220 минг рубль жарима ҳам солинди.

Россия расмийлари ўтган йилнинг августида Захтей ҳамда яна бир Украина фуқароси Евҳен Пановни қўлга олиб, уларни яриморолда террор ҳужумларини амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган саботажчи гуруҳ тузишда айблаган эди. Захтей айбловчилар билан ҳамкорлик қилиб, ўзига қўйилган айбловларга иқрор бўлган эди. Панов алоҳида суд қилиниши кутилмоқда.

Россия 2014 йилда Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиб олганидан бери бир неча шахсни айбловлар билан қамади. Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари фикрича, уларнинг қамалиши ортида сиёсий мотивлар мавжуд.

XS
SM
MD
LG