Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 09:27

АҚШ БМТни Эронга қарши чора кўришга чақирди


АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Ҳейли.

АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Ҳейли Эрон масаласида БМТ Хавфсизлик кенгаши «чора кўрадиган вақт келди», деб баёнот берди.

Ўтган ойда Теҳрон Ямандаги ҳутий исёнчиларига қарши жорий қилинган қурол-аслаҳа эмбаргосини бузгани ҳақида БМТ ҳисоботи эълон қилинган эди.

- Ушбу ҳисобот биз бир неча ойдан бери айтиб келаётган гапни тасдиқлайди: Эрон Хавфсизлик кенгашининг бир неча резолюциясига зид равишда ноқонуний йўл билан қурол-аслаҳа юбориб келмоқда, - деди Ҳейли.

БМТ ҳисоботида ёзилишича, 2015 йилда ҳутий исёнчиларни қурол билан таъминлашга эмбарго қўйилган бўлишига қарамасдан, Эрон баллистик ракеталари ва бошқа қурол-аслаҳалар Яманга олиб кирилган. Ҳисобот муаллифлари Эрон бунинг олдини олиш учун чора кўрмаган, дея хулоса қилган.

Бошқа бир БМТ резолюциясига биноан Эрон Хавфсизлик кенгашининг рухсатисиз қурол-аслаҳа транспорт қила олмайди.

Расмий Теҳрон эса, ҳутийларни қурол билан таъминлаганини рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG