Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:35

NASA 100 га яқин янги сайёрани аниқлади


NASAнинг “Кеплер” телескопи олисдаги объектларни, жумладан, сайёраларни аниқлаш учун фазога чиқарилган. Телескоп ўзига юкланган вазифани шу кунгача жуда яхши уддалаб келмоқда.

Олимлар “Кеплер” яна 95 та янги сайёра аниқлаганини эълон қилишди. Бу билан телескоп топган янги сайёралар сони 2400 дан ошди.

Ўзининг энг муҳим вазифасини бажариб бўлган “Кеплер” фазо бўйлаб саёҳатини давом эттирмоқда ва янги объектларни аниқламоқда.

Олимлар “Кеплер” 2014 йилдан бери Ерга жўнатган маълумотларни таҳлил қилиб, уларда 149 экзопланета акс этганини аниқлаганлар. Уларнинг 95 таси ҳақида инсониятга аввал маълум бўлмаган

Янги аниқланган сайёраларнинг айримлари Ердек кичик, айримлари эса Юпитердан ҳам йирикдир. Аниқланган сайёраларнинг бири эса энг ёруғ юлдуз атрофида айланади. Бу жуда муҳим, чунки ёруғ юлдузларни айланувчи сайёраларни ўрганиш нисбатан осондир.

Аниқланган сайёралар Ердан бир неча минг ёруғлик йили масофада бўлгани учун уларда ҳаёт бор ёки йўқлигини аниқлаш жуда мушкулдир. Телескоплар янада мукаммаллашар экан, улар ҳақида кўпроқ маълумот олишга муваффақ бўлинади. Аммо ҳозирча улар мавжудлиги аниқланди холос.

XS
SM
MD
LG