Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 10:40

Россияда жарима тўламаган куёв Ўзбекистонда ўтган ўз тўйига кела олмади


Россиянинг Красноярск шаҳри аэропортида Ўзбекистонга ўз никоҳ тўйини ўтказишга кетаётган шахс ушлаб қолинди.

Podrobno.uz нашрининг Россия матбуотига таяниб хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари куёв бола автомашинани маст аҳволда бошқаргани учун ёзилган жаримани тўламаган. Шунинг учун у самолётга чиқарилмади ва Ўзбекистонда тўй куёв иштирокисиз ўтказилди.

“Суд приставлари федерал хизматининг билдиришича, унинг тўпланиб қолган қарзлари миқдори 60 минг рублни ташкил қилган. Мана шу қарз Ўзбекистонда келин ўзининг кўплаб қариндошлари даврасида тўйни куёв боласиз нишонлашига сабаб бўлган”, дейилади хабарда.

Маълум қилингишича, тўйни бекор қилишга жуда кеч бўлиб қолгани учун ҳам куёвнинг ота-онаси уни ўтказишга мажбур бўлган. Куёвнинг ўрнига жаримани отаси тўлаган ва шундан сўнггина қонунда белгиланган муддат ўтганидан сўнг куёв Ўзбекистонга келишга муваффақ бўлган.

XS
SM
MD
LG