Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2018, Тошкент вақти: 14:00

Декабрь ойидан бошлаб тут баргидан чой ишлаб чиқарилади


Тут дарахти.

Ўзбекистонда тут баргидан чой ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланди. ЎзАнинг “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига таянган ҳолда хабар беришича, мазкур завод декабрь ойида ишга туширилади.

Хабарда айтилишича, умумий қиймати 2 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳанинг 1 миллион доллари “Ўзсаноатқурилиш” банки томонидан, қолган 1 миллион доллари хитойлик инвесторлар томонидан молиялаштирилмоқда.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг билдиришича, Ўзбекистонда ҳар йилги баҳор мавсумида 330 минг қути, куз мавсумида эса 40 минг қути пилла боқилади.

“Кузда баҳорга нисбатан қарийб 7 баробар пилла кам боқилгани учун тут баргларининг асосий қисми дарахтда қолиб кетади. 2019 йилда ҳар гектар тутзордан 52.5 тонна тут барги йиғиб чой тайёрлаш режалаштирилган. Ана шунда экспорт ҳажми 1.4 миллион доллар бўлиши кутилмоқда. Корхонада 50 та доимий ва 1500 та мавсумий иш ўрни яратилади”, дейилади хабарда.

Маълумотда айтилишича, тут баргидан ишлаб чиқарилган чойда кофеин ва танин моддаси одатдаги чойга нисбатан 200 баробар кам, В1, В2, А, С витаминлар, соч ва тирноқ учун фойдали кальций эса кўп бўлади.

“Бундай чой қандли диабетда, бош оғриганда, бош айланишида, йўталда, кўз шамоллаганда фойдали”, дейилади хабарда.

Келгуси йилдан аҳоли саломатлиги учун кони фойда бўлган ана шундай маҳсулот ички ва ташқи бозорларга етказиб берилади.

XS
SM
MD
LG