Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2018, Тошкент вақти: 18:51

Россия АҚШнинг ўтган ҳафтада эълон қилган айбловига муносабат билдирди


Президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

АҚШ Адлия вазирлиги 13 нафар россияликка ва қатор ширкатларга расман 2016 йилдаги Америка президенти сайловига аралашганлик айбловини эълон қилганидан бир неча кун ўтгач, бу воқеага нисбатан ўз муносабатини билдирди.

-Айблов хулосасида Росссия фуқаролари тилга олинади, лекин Вашингтон баёнотларида биз Кремль ва Россия ҳукуматига нисбатан айбловни эшитганимиз йўқ. Россия ҳукумати бу ишда иштирок этганига ҳеч қандай далил-исбот йўқ ва уларнинг бўлиши ҳам мумкин эмас, -деди президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков 19 февраль куни.

АҚШда махсус маслаҳатчи Роберт Мюллер томонидан ўтган ҳафтада эълон қилинган айблов хулосасида президент Путин билан тиғиз алоқада бўлган тадбиркорлар АҚШ президентлик сайловида Дональд Трампни қўллаб қувватлаш учун “троллар фабрикасини” ташкил қилганликда, бу тролл агентларни Қўшма Штатларга жўнатганликда, ижтимоий тармоқларда қалбаки ҳисоб рақамлари очиб, ёлғон маълумотларни тарқатганликда айбланмоқда.

Президент Путин ҳам бир неча маротаба 2016 йилнинг 8 ноябрида Дональд Трамп ғалаба қозонган сайловга Россия аралашгани тўғрисидаги айбловларни инкор қилган.

XS
SM
MD
LG