Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:50

Эронда сўфийлар билан тўқнашувда 4 полициячи ҳалок бўлди


Сўфийлар йиғилиши (Покистоннинг Пешовар шаҳрида олинган сурат).

Эрон ҳукуматининг билдиришича, Теҳронда 19 февраль куни сўфийлар билан юз берган тўқнашув оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлди.

Ижтимоий тармоқларда бу борада тарқатилган видеоларда Теҳрон шимолида полициячилар гуруҳи норозилик намойишига чиққан сўфийларни тарқатишга уринаётгани акс этади.

Ҳукумат полиция намойишни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга ва ўқ отишга мажбур бўлганини билдирмоқда.

Сўфийлар ўз гуруҳига мансуб бўлган бир қатор дарвишларнинг қамоққа олинганига нисбатан норозилик билдириб намойишга чиққан эди.

Сўфийлик оқими Эронда қонунан тақиқланган эмас. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари Эрон ҳукумати сўфийлик оқими вакилларини камситиб ва таъқиб қилиб келаётганини айтадилар.

XS
SM
MD
LG