Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 01:34

Стокҳольм террор ҳужумини амалга оширган ўзбекистонлик маҳкамада чиқиш қилди


Швециянинг Стокҳолм шаҳридаги террор хуружини содир этган Раҳмат Оқилов

Ўзбекистонлик 39 яшар судланувчи Раҳматжон Оқилов 20 февраль куни швед маҳкамаси олдида чиқиш қилди ва ўзига қўйилаëтган айбларни тан олди.

Оқилов устидан суд жараëни 13 февраль куни Швеция пойтахти Стокҳольм маҳкамасида бошланди.

7 апрель куни швед пойтахти марказидаги пиëдалар юрадиган кўчага юк машинасида ҳужум қилган Оқилов¸ биринчи эшитувдаëқ ўз айбига иқрор бўлган ва ҳужумдан мақсад “кофирлар қалбига қўрқув солиш” бўлганини айтган. Оқилов ҳужуми оқибатида беш одам¸ хусусан 11 яшар қиз¸ Британия ва Бельгия фуқароси нобуд бўлган¸ ўндан ошиғи жароҳат олган эди.

Оқилов адвокати Йоҳан Эриксон¸ ўзбекистонлик муҳожирнинг швецияликлар орасида террор туғдириш ва ҳукуматнинг “Исломий давлат” гуруҳига қарши халқаро коалициядан чиқишга мажбурлаш мақсадида ҳужумга қўл урганини билдирди.

Маҳкаманинг биринчи кунида қораловчилар Оқиловга умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради.

Озодлик ўтказган махсус суриштирув давомида Оқиловнинг ҳужум пайтидаги ҳатти-ҳаракатларини “Исломий давлат” сафида Сурияда жанг қилаëтган асли тожикистонлик жангарилар бошқаргани аниқланди.

XS
SM
MD
LG