Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 06:34

Қозоғистон прокурорлари собиқ Иқтисодиëт вазирини 12 йилга қамашни сўради


Қуандиқ Бишимбаев Иқтисодиëт вазири лавозимида 7 ой ишлади.

Қозоғистон прокурорлари коррупция ва давлат мулкини талон-тарож қилганликда айбланаëтган собиқ Иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаевга 12 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўради.

Маҳкаманинг 19 февраль кунги мажлисида прокурорлар Бишимбаев мол-мулкини давлат ҳисобига мусодара қилиш ва унинг давлат идораларини ишлашини умрбод тақиқлашни ҳам сўради.

Бишимбаев ва у билан бирга коррупцияда айбланиб қўлга олинган яна 22 одам устидан маҳкама ўтган йилнинг 7 ноябрида Остонада бошланган эди.

Бишимбаев 2017 йил январида президент Назарбоев уни вазирлик лавозимидан бўшатганидан бир неча ҳафта ўтиб Коррупцияга қарши кураш қўмитаси ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди. 2016 йилда Иқтисодиёт вазири лавозимига тайинланган Бишимбаев бу лавозимда 7 ой ишлади.Қуанд

Маҳкама жараëнида президент Назарбоевдан кечирим сўраган Бишимбаев ўзининг айбсизлигини таъкидламоқда.

Бишимбаев билан бирга қора курсида ўтирганларнинг айримлари ўзларига билдирилган айбловларни тан олди ҳамда прокурорлар билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди.

XS
SM
MD
LG