Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 20:12

Туркияда ҳукумат ҳарбий операцияларини танқид қилган 800 га яқин одам ушланди


Турк ҳарбийларининг Африндаги амалиëтлари мамлакат ичкарисида ҳам норозиликка сабаб бўлди.

Турк ҳарбийлари Сурия шимолидаги курд қуролли гуруҳларига қарши жанговар амалиëтлар бошлаганидан бери ўтган бир ой давомида Туркияда терроризмни тарғиб қилганликда айбланиб¸ 800 га яқин одам қўлга олинди.

Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Маҳаллий ва халқаро матбуотга кўра¸ уларнинг 600 нафари ҳукуматнинг бу ҳаракатини ижтимоий тармоқларда танқид қилгани учун¸ қолган 200 га яқини норозилик акцияларида қатнашгани учун қўлга олинган.

Anadolu агентлигининг билдиришича¸ полиция ижтимоий тармоқлардаги 1300 аккаунтни текшириб чиқиб¸ улардан 400 тасига нисбатан жиноий иш қўзғаган. Ушланганлар орасида журналист ва фаоллар ҳам бор.

Эрдўғон ҳукумати 20 январь куни Суриядаги курд қуролли гуруҳларига қарши ҳарбий операция бошлади.

Курд гуруҳларини террорчиларга шерикликда айблаëтган Анқара уларни ўзлари эгаллаб турган ҳудуддан сиқиб чиқаришга уринмоқда.

Курд жангарилари АҚШ билан битта коалицияда “Ислом давлати” жиҳодчиларига қарши жанг қилмоқда¸ улар назоратидаги ҳудудларда АҚШнинг бир неча базаси жойлашган.

Вашингтон НАТО аъзоси бўлган Туркияни Сурия шимолида сокинликни сақлашга чақирмоқда.

XS
SM
MD
LG