Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 19:09

Фуқарога тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортган амалдорга жарима солиш таклиф этилди


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга тез ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортган амалдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклифини киритди.

Podrobno.uz нашрининг билдиришича, 21 февраль куни мазкур қонун лойиҳаси СОВАЗ порталида халқ муҳокамаси учун эълон қилинди.

Қонун лойиҳасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-моддасини тўлиқлашни таклиф қилмоқда.

Мазкур тузатишга биноан фуқароларга тез ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортган амалдор шахслар энг кам иш ҳаққининг 5дан10гача бўлган кўрсаткичи миқдорида жаримага тортилади. Бугунги кунда Ўзбекистонда иш ҳаққининг минимал кўрсаткичи 172 минг 240 сўмни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG