Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 16:20

Қашшоқ давлатларда ҳар куни 7 минг нафар чақалоқ вафот этмоқда


Покистонлик чақалоқ онаси билан.

Жаҳоннинг қашшоқ давлатларида туғилган чақалоқлар мунтазам ўлим таҳдиди остида қолмоқда, дейилади БМТнинг Болалар жамғармаси 20 февраль куни эълон қилган навбатдаги ҳисоботда.

Болалар жамғармасининг таъкидлашича, янги туғилган чақалоқлар ўртасида энг кўп ўлим ҳолати Покистон, Афғонистон ва Африка мамлакатларига тўғри келмоқда.

Покистон тиббиёт илмий-тадқиқот институти расмийси Ҳайдар Широзий БМТ Болалар жамғармасининг мазкур ҳисоботи ҳақида фикр билдирар экан, кейинги бир неча ўн йилликда болалар ўлимини камайтириш масаласи ҳал қилинмаганини билдирди:

-Ўлаётган болаларнинг учдан бир қисми инфекциялардан ёки туғилган пайтда кислород етишмаслиги - асфикциядан нобуд бўлмоқда. Биз кейинги 40-50 йилликдаги кўрсаткичларга назар соладиган бўлсак, бу масалада ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаганини кўрамиз, -деб айтди.

Ҳисоботда таъкидланишича, ҳар куни қашшоқ давлатларда жами 7 минг нафар янги туғилган чақалоқ нобуд бўлади.

Япония, Исландия ва Сингапурда туғилган чақалоқларнинг яшаб қолиш имконияти қашшоқ давлатларидаги чақалоқларга нисбатан 50 баробарга кўпдир.

“Ҳар йили 2 миллион 600 минг чақалоқ бир ойга тўлмасдан вафот этади. Бу ўлимларнинг жуда кўпининг олдини олиш мумкинлигидан келиб чиқадиган бўлсак, жаҳондаги энг қашшоқ чақалоқларга жуда кам эътибор қаратилаётганига гувоҳ бўламиз”, деди Болалар жамғармаси ижрочи директори Генриетта Фор.

XS
SM
MD
LG