Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 16:37

Германия Россия ва Эронни Гутадаги хунрезликни тўхтатишга чақирди


Гута шаҳридаги вазият.

Германия Россия ва Эронни Гута шаҳридаги хунрезликни тўхтатиш учун Сурия ҳукуматига босим кўрсатишга чақирди. Хабарларга кўра, Гутада икки кун давомида тинч аҳолидан 250 одам ҳалок бўлди.

“Бу икки иттифоқчининг кўмагисиз Ассад режими ҳозирги турган жойида бўлмас эди”, деб билдирди Германия канцлери Ангела Меркелнинг махсус вакили.

БМТ ва бошқа гумианитар ҳамда ҳуқуқ ташкилотлари ҳарбий учоқлар мухолифат анклавига айланган Гутани ҳаводан туриб бомбардимон қилиши ортидан Сурия ҳамда Россияни юзлаб одамларнинг ўлимида айбламоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу айбловларни асоссиз, деб атади:

-Бу асоссиз айбловдир. Бу айблов нимга асослангани ва аниқ далил-исботлар борлиги номаълум. Биз бу каби асоссиз айбловларни тан олмаймиз, -деди Песков.

БМТ махсус вакили Гутада 4 февралдан бери камида 346 одам ҳалок бўлганини, 878 одам яраланганини билдирди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Гутадаги амалиёт тинч аҳолига эмас, “террорчиликка қарши қаратилгани”ни айтди.

XS
SM
MD
LG