Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2018, Тошкент вақти: 21:42

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида Эронни ҳимоя қилди


БМТ Хавфсизлик кенгаши.

Россия Қўшма Штатлар ва иттифоқчиларнинг Эрон Яманга қурол етказиб бераётгани тўғрисидаги иддаоларига қарши чиқди.

Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензия “Биз умуман ҳар қандай тарздаги қоралашларга қаршимиз”, деб айтди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Британия томонидан Қўшма Штатлар ва Франция билан келишиб туриб таклиф қилинган резолюция лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Резолюцияда Эроннинг Яманга қурол етказиб бераётгани танқид қилинган ва Эронга нисбатан чоралар кўриш назарда тутилган.

Қўшма Штатлар кўпдан бери Эронни Ямандаги хутий шиа исёнчиларини қурол билан таъминлаётганликда айблаб келади.

БМТ экспертлар гуруҳи ўтган ойда Қўшма Штатларнинг бу иддаоси тасдиқланганини, хутий шиа исёнчилари томонидан Саудия Арабистонига отилган ракеталар Эронда ишлаб чиқарилганини билдирган.

Эрон Яманга қурол сотиш эмбаргосини бузган ҳолда шиа исёнчиларига қурол етказиб бергани тўғрисидаги маълумотларни инкор қилган.

XS
SM
MD
LG