Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2018, Тошкент вақти: 17:20

Қўчқоротадаги ёнғиндан оғир жароҳатланган наманганликлар Ўзбекистонга олиб келинди


Иллюстратив сурат.

Қирғизистоннинг Қўчқорота шаҳридаги “Азия” кафесидаги юз берган ёнғиндан жабрланган наманганлик меҳнат муҳожирлари 22 февраль куни Ўзбекистонга олиб келинди.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг билдиришича, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Фарғона, Наманган вилоят ҳокимликлари ҳамкорлигида жабрланган фуқароларнинг шахсини аниқлаш, яқин қариндошларига хабар етказиш ишлари олиб борилган.

Жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келингач, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон ва Наманган вилоят филиалларига ётқизилди.

21 февраль куни кечқурун Қўчқоротадаги “Азия” кафесининг новвойхонасида газ портлаши оқибатида ёнғин юз бериб, унда жами 4 одам, жумладан, бу ерга Намангандан ишлаш учун келган 23-24 ёшли уч нафар ўзбекистонлик жароҳатлангани ҳамда оғир аҳволда касалхонага ётқизишгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG