Линклар

Шошилинч хабар
24 июн 2018, Тошкент вақти: 17:40

Черногорияда АҚШ элчихонасига граната отган одамнинг шахси аниқланди


Черногориядаги АҚШ элчихонаси.

Черногория пойтахти Подгорицада 22 февраль куни АҚШ элчихонасига граната отган одамнинг шахси аниқланди. Маҳаллий полиция гумонланувчи 1976 йилда Сербияда туғилган Далибор Яукович эканини эълон қилди.

Полициянинг билдиришича, Далибор Яукович граната портлагандан сўнг ўзини ҳам портлатиб юборган.

-Бу одам ёлғиз ҳаракат қилганми ёки шериклари бўлганми, деган савол ҳозирча очиқ қолмоқда. Лекин Черногория полицияси бу масалага ойдинлик киритиш учун муайян фактларни тўплаш ишини олиб бормоқда, - деди жиноят қидирув полицияси раҳбарининг ўринбосари Энис Бакович.

АҚШ ва Черногория ҳукумати портлаш пайтида ҳеч ким жабрланмаганини айтмоқда.

Ҳужум нима сабабдан амалга оширилгани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG