Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 16:24

Москвада Тожикистоннинг 6 фуқароси террорчиликда айбланиб судланди


Люберци шаҳридаги микроавтобуслардан бири.

Москва ҳарбий суди Тожикистоннинг олти фуқаросини 12 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум қилди. Судланувчилар 2016 йил августида Москва яқинидаги Люберци шаҳрида микроавтобсуни портлатишга ҳаракат қилганилкда айбдор деб топилган.

Тергов материалларида улар “Ислом давлати” гуруҳига мансуб эканликлари қайд этилган. Билдирилишича, бу олти киши гуруҳга тўлақонли аъзо бўлиш мақсадида микроавтобсуни портлатиб юборишни режалаштирган.

Улар микроавтобсуда челакка солинган портловчи мосламани махсус қолдириб кетишган. Бироқ йўловчилар мосламани кўриб қолган ва портлашнинг олди олинган.

Маҳкама жараёнида судланувчилар ўзларига билдирилган айбларни тўлиқ ёки қисман тан олшганлари хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG