Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:55

АҚШ: Шарқий Гутадаги қотилликлар учун Россия масъул


СУРИЯ - Одамлар бомба тушган бино вайроналари остида ҳалок бўлганлар жасадини олиб чиқмоқда. Шарқий Гута, 2018, 21 февраль.
СУРИЯ - Одамлар бомба тушган бино вайроналари остида ҳалок бўлганлар жасадини олиб чиқмоқда. Шарқий Гута, 2018, 21 февраль.

АҚШ Суриянинг Шарқий Гута минтақаси бомбардимон қилингани ва у ерда ой давомида 400 дан ошиқ одам ҳалок бўлгани учун Москвани масъул, деб ҳисоблайди.

АҚШ Давлат департаменти Россияни Сурия ҳукуматига бўлган таъсиридан фойдаланиб, қотилликларни тўхтатишга чорлади. АҚШ дипломатлари 30 кунга ўт очишни тўхтатувчи резолюция қабул олинишига эришиш учун курашмоқда. Бугун БМТ Хавфсизлик кенгаши ушбу резолюцияни кўриб чиқади.

Давлат департаменти матбуот котиби Хизер Нойерт Россияни Сурия президенти Башар Асад ва унинг армиясини жиловлашдан бош тортишда айблади. Сурия ҳукумати жорий ойда Шарқий Гутадаги жангчиларни тор-мор қилиш учун кенг кўламли амалиёт бошлаб юборган.

Вашингтонда журналистлар олида чиқиш қилган Нойерт:

- Улар Сурияда содир бўлаётган хонавайронлик, ўлимлар, қотилликларни тўхтатиш учун нима қиляпти? Россия қўлловисиз Сурияда бу ўлимлар содир бўлмаган бўларди. - деди.

XS
SM
MD
LG