Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:58

Тошкент метросини портлатиш билан таҳдид қилган шахс ушланди


22 февраль соат 15.40 ларда “1009” хизматига ўзини “Дониёр Холиқов” деб таништирган шахс қўнғироқ қилиб “Агар турмуш ўртоғим фарзандимни 20 дақиқа ичида олиб келиб бермаса, метрода портлаш содир бўлади” деб гўшакни қўйиб қўйган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди..

Бошқарма вакилининг Озодликка айтишича, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу қўнғироқни Шайхонтоҳур туман, Қизил тамға 3-тор кўчаси, 3-уйда яшовчи, 1980 йилда туғилган Дониёр Холиқов амалга оширганлиги аниқланиб, уни ушлаш чоралари кўрилган.

XS
SM
MD
LG