Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:06

"Ислом давлати" Кобулдаги дипломатик бинолар олдида ҳудкуш ҳужуми уюштирди


Афғонистон расмийлари пойтахт Кобулнинг дипломатик бинолар жойлашган ҳудудида амалга оширилган худкуш ҳужумида икки хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлганини, яна 7 нафар одам жароҳат олганини билдирди.

«Ислом давлати» жангари гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз бўйнига олди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нажиб Даниш ҳужум 24 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 8:15 да НАТО қароргоҳи ҳамда АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудудда амалга оширилганини айтди.

Мамлакат ғарбида толиблар ҳам ҳужум амалга ошириб, 18 аскарни ўлдирди. Бу ҳақда 24 февраль куни Афғонистон Мудофаа вазирлиги билдирди. Фараҳ вилояти кенгаши аъзоси эса ҳужумда 25 нафар одам ҳалок бўлганини айтди. Котиб ҳужум 23 февраль куни кеч бошланиб, 24 февраль эрталабгача давом этганини айтди.

Ҳелманд вилоятида эса икки худкуш ҳужумида камида уч одам ҳалок бўлди, бир неча ўн одам жароҳат олди.

Кейинги ойларда Афғонистонда жангарилар ҳужумлари жадаллашди. 2014 йилда мамлакатда тинчлик сақлашда кўмаклашиб келган халқаро қўшинлар олиб чиқиб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG