Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 21:25

Америка ва Чехия спортчилари Россиядаги биатлон беллашувини бойкот қилди


АҚШ ҳамда Чехия спортчилари кейинги ойда Россияда бўлиб ўтиши кутилаётган Халқаро биатлон бирлашмаси беллашувида қатнашмайди. Бунга Россия спортчилари допинг қўлланишни бас қилмаётгани ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлган.

Нуфузли биатлон сезонининг якуний босқичи Россиянинг Тюмень шаҳрида 19-26 мартда бўлиб ўтади.

Россиялик спортчилар жорий йилги қишки Олимпиада ўйинларида мамлакат байроғи остида қатнаша олмайди. Бунга Кремль кенг кўламли допинг дастурини қўллагани ҳақидаги айбловлар сабаб бўлди. Шу сабаб россиялик 169 спортчи Олимпиадада нейтрал байроқ остида иштирок этмоқда.

АҚШ Биатлон иттифоқи президенти Макс Коб Россияда бўлиб ўтадиган беллашувда америкалик спортчилар қатнашмаслигини айтар экан, бунга Россия Халқаро аксилдопинг уставига амал қилмаётгани, мамлакатда хорижий спортчилар хавфсизлиги хавф остида эканлиги ҳамда рус спортчилари допинг қўллангани учун санкцияларга йўлиққани сабаб бўлганини айтди.

XS
SM
MD
LG