Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:19

Эстония мустақиллигининг 100 йиллигини нишонламоқда


Эстония илк маротаба мустақиллик эълон қилганига 100 йил тўлгани муносабати билан мамлакатда байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

24 февраль куни пойтахт Таллинда мамлакатнинг кўк, қора ва оқ рангларни ўзида жамлаган байроғи 45 м баландликдаги Ҳерманн мақбараси устига илинди. 1918 йил айнан шу ерга мамлакат байроғи илинган эди.

Минора Тоомпеа қасри таркибига киради. Ҳозирги кунда қасрда мамлакат парламенти жойлашган.

Балтик қўшнилари Латвия ва Литва каби Эстония Россия Империяси ҳамда қисқа вақт давомида Совет Руси таркибида бўлган. 1918 йилда эса ўз мустақиллигини эълон қилган.

1940 йилда мамлакатни Совет Иттифоқи босиб олган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Эстония уч йил давомида фашистлар Германияси қўлида бўлган.

1991 йилда Совет Иттифоқи қулаганидан кейин, мамлакат яна мустақил бўлган. 2004 йилда Европа Иттифоқи ҳамда НАТОга аъзо бўлган.

XS
SM
MD
LG