Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2018, Тошкент вақти: 14:17

Президент Земан АҚШ айблаётган рус ҳакерини Америкага эмас, Россияга бериш тарафдори


Чехия Президенти Милош Земан Прагада қўлга олинган рус ҳакери Россияга экстрадиция қилинишини истайди. Бу ҳақда Адлия вазири Роберт Пеликан билдирди.

30 ёшга тўлган рус ҳакери Евгений Никулинни АҚШ ижтимоий тармоқларда ҳужумлар амалга оширишда айблаб келади.

Никулин 2016 йилнинг октябрида Прагада чех полицияси томонидан қўлга олинган эди.

73 ёшга тўлга президент Земан собиқ коммунист бўлиб, россияпараст ва хитойпараст сифатида танилган. Ўтган ойда у иккинчи марта беш йиллик муддатга сайланди.

Ўтган йилнинг май ойида Прага суди Никулин Россияга ёки АҚШга экстрадиция қилиниши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарди. Ушбу масала бўйича якуний қарорни адлия вазири Пеликан чиқаради.

Пеликан aktualne.cz сайти билан суҳбатда президент Земан ундан ҳакерни Россияга экстрадиция қилишни сўраганини айтди.

АҚШ ҳакерни бир неча жиноятда, жумладан, шахсий маълумотларни ўғлирлашда айблаб келади. АҚШ айбловчиларига кўра, Никулин 2012 йилда LinkedIn ишчиси компьютери орқали ширкат серверларига кирган.

Россия бошида Вашингтонни ўз фуқароларини тазйиқ остига олишда айблади. Кейинроқ Никуланни онлайн пул ўғирлашда айблади ва Россияга экстрадиция қилинишини сўрай бошлади.

XS
SM
MD
LG