Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2018, Тошкент вақти: 21:55

Россияликлар отиб ўлдирилган Кремл танқидчиси Немцовни хотирламоқда


Москвадаги Немцов хотирасига бағишлаб ўтказилган намойиш қатнашчилари, 25-февраль, 2018-йил

Намойишчилар 2015 йилнинг 17 февраль куни ўлдирилган Кремль сиёсати танқидчиси ва собиқ бош вазир ўринбосари Борис Немцовни хотирлаб, Россия шаҳарларида намойишга чиқди.

25 февраль куни Немцовнинг ўнлаб издоши Новосибирск шаҳридаги сиёсий қатағон қурбонлари ёдгорлиги ёнида намойиш ўтказди. Шунингдек, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ҳам намойишлар ўтказилмоқда.

Президент Владимир Путиннинг очиқ танқидчиси бўлган Немцов 2015 йил 17 февраль куни Кремль яқинидаги кўприк устида отиб ўлдирилган эди.

Июль ойида Москва суди Россиянинг Шимолий Кавказда жойлашган Чеченистон Республикасидан бўлган 5 кишини айбдор деб топиб, узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилди.

Бироқ қамалганларнинг қариндош ва сафдошлари Немцовни ўлдиришга тепароқдан буйруқ берилган, сиёсатчини ўлдиришга буйруқ берган кишилар аниқланиб, жазога тортилмагунча адолат қарор топмайди, демоқдалар.

XS
SM
MD
LG