Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2018, Тошкент вақти: 17:15

Хитой Компартияси Си Цзинпин ҳокимиятини сақлаб қолишга қаратилган ўзгартишларни таклиф қилмоқда


Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин.

Хитой Коммунистик партияси Конституцияга амалдаги раҳбар Си Цзинпинга 2023 йилдан сўнг ҳам лавозимини сақлаб қолишга имконият берувчи ўзгартиш киритиш ташаббуси билан чиқди.

Синхуа агентлигининг 25 февралда билдиришича, Хитой раиси ва вице-раиси лавозимини кетма-кет икки мартадан ортиқ эгаллашга бўлган тақиқни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Хитой Конституциясида бир киши беш йилдан икки муҳлатга мамлакат раҳбарлигига сайланиши мумкинлиги белгилаб қўйлган.

Мазкур ташаббус Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг26 февралда бошланадиган уч кунлик қурултойи арафасида ўтказилган сиёсий бюро йиғилишида кўтарилган.

Қурилтойда партиядаги айрим лавозимларга янги шахслар тайинланиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG