Линклар

Шошилинч хабар
24 июн 2018, Тошкент вақти: 17:41

Ироқда туркиялик 15 аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди


"Ислом давлати" мағлуб этилганини байрам қилаётган ироқ ҳарбийлари.

Ироқ суди туркиялик 15 нафар аёлни “Ислом давлати” гуруҳига қўшилганликда айбдор деб топди ва ўлим жазосига ҳукм қилди.

25 февраль куни судья Абдулсаттор ал Биркдор “барча судланувчиларнинг айбдор экани исботлангани, улар “Ислом давлати” гуруҳи аъзоларига турмушга чиққанлари ва бу гуруҳни молиявий жиҳатдан қўллаб келганларини тан олганлари” тўғрисида баёнот берди.

Ироқ “Ислом давлати” гуруҳи жанггариларининг оила аъзолари ва қариндошлари сифатида камида 560 аёл ва 600 болани ҳибсга олган.

Январь ойида Ироқ суди германиялик аёлга, февраль ойида эса туркиялик аёлга “Ислом давлати” гуруҳига техник ва молиявий кўмак кўрсатганликда айблаб ўлим жазоси белгилаган эди.

Хьюман Райтс Вотч халқаро ташкилоти бу ҳукмларни “адолатсиз” деб қоралади.

Ироқ ҳукумати 2017 йилнинг декабрида мамлакат ҳудудида “Ислом давлати” гуруҳи тор-мор этилганини билдирган эди. “Ислом давлати” гуруҳи 2014 йилда Ироқнинг шимоли ва ғарбидаги қатор шаҳарларни эгаллаб олганди.

XS
SM
MD
LG