Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 09:09

БМТ инсон ҳуқуқлари йиғинида санкция жорий қилинган эронлик сўзга чиқади


Эрон адлия вазири Алиризо Авойи.

Бугун БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 37- йиллик анжумани бошланади. Анжуманда Европа Иттифоқи ҳамда Швейцация санкцияларига учраган Эрон адлия вазири Алиризо Авойи ҳам сўзга чиқиши кутилмоқди.

Женева шаҳрида бўлиб ўтаётган анжуманда 100 ҳа яқин давлат расмийси ҳамда халқаро ташкилотлар аъзолари қатнашади.

Танқидчилар Авойининг сўзга чиқишини кескин қораламоқда. Европа Иттифоқи ҳамда Швейцария Авойи бош прокурор лавозимида ишлаган пайтда инсон ҳуқуқлари поймол қилиниши, асоссиз қўлга олишлар, маҳкумлар ҳуқуқларининг бузилиши ҳамда ўлим жазоси кўпайишига сабабчи бўлганини айтиб, унга қарши молиявий санкциялар жорий қилган.

Қароргоги Парижда жойлашган Эрон қаршилик миллий кенгаши аъзоси Шаҳин Гобадий:

- Авойининг Инсон ҳуқуқлари кенгашида сўзга чиқишига изн бериш шармандаликдир. Бундай қилиш БМТ ҳамда унинг инсон ҳуқуқлари механизмлари устидан кулишдир, - деди.

XS
SM
MD
LG