Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:05

БМТ Бош котиби: Шарқий Ғутадаги дўзахга чек қўйинг


БМТ бош котиби Антонио Гутерреш
БМТ бош котиби Антонио Гутерреш

БМТ бош котиби Антонио Гутерреш Сурияда жанг қилаётган тарафларни мамлакат бўйлаб 30 кунга ўт очишни тўхтатишга чақирди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг йиллик анжумани очилишида сўзга чиққан котиб ёрдам ташкилотлари Суриянинг Шарқий Ғута минтақасига гуманитар ёрдам етказишга ҳамда жароҳат олганларни олиб чиқишга тайёр эканлигини таъкидлади.

24 февраль куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияда уруш содир бўлаётган жойларга гуманитар ёрдам етказиб, яраланганларни эвакуация қилишга имкон яратиш учун 30 кунга ўт очишни тўхтатишга чақириқ битилган резолюцияни қабул қилган эди.

Фаолларнинг айтишича, резолюция қабул қилинишидан олдинги ҳафта давомида шиддатли равишда бомбардимон қилинган Шарқий Ғутада 500 дан ортиқ оддий фуқаро ҳалок бўлган.

БМТ бош котиби Гутерреш ўз нутқи давомида:

- Шарқий Ғута кута олмайди. Ер юзидаги ушбу дўзахга чек қўйиш вақти келди, - деди.

XS
SM
MD
LG