Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:54

Қуддусда солиқ солинишига қарши дин пешволари Муқаддас мозор черковини ёпди


Исроил расмийларининг черковларга тегишли тижорий мулкларга солиқ солиш қароридан норози бўлган насроний дин пешволари Муқаддас мозор черковини ёпди. Христианлар айнан шу черковда Исо Масиҳ чормихга тортилган деб ишонади.

Насроний дин пешволари 25 февраль куни эълон қилган қўшма билдирувда Исроил расмийлари уларни тазйиқ остига олаётгани, тижорий мулкларга солиқ солиш насронийларга қилинган ҳужум эканлиги айтилади.

Юнон, арман ҳамда католик черковлар етакчилари биргаликда эълон қилган билдирувда «Норозилик чораси ўлароқ мисли кўрилмаган қарор чиқариб, Муқаддас мозор черковини ёпдик», дейилади.

Ден пешволари черковни қанча пайт ёпиб туришларини очиқламади. Мазкур черков Қуддусда энг кўп одам келадиган қадамжолардан биридир. Насронийлар Исо пайғамбар дафн этилган, деб ишонувчи ғор ҳам, у чормихга тортилган жой ҳам ҳозирги кунда ушбу черков таркибига киради.

XS
SM
MD
LG