Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:40

Россия Эрон Ямандаги шиаларга қурол бераётганига оид резолюцияга вето қўйди


Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эрон Ямандаги хутий шиа исёнчиларига қурол етказиб бераётганига оид резолюциясига вето қўйди.

Британия томонидан АҚШ ва Франция билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган резолюцияни ёқлаб Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлатдан 11таси овоз берди. Хитой ва Қозоғистон бетараф қолди, Боливия эса резолюцияга қарши овоз берди.

Резолюцияда Эрон БМТнинг 2015 йилда Яманга қурол сотишни тақиқлаш қарорини бузиб, шиа исёнчиларини қўллаб келгани таъкидланган эди.

Қўшма Штатлар кўпдан бери Эронни Ямандаги хутий шиа исёнчиларини қурол билан таъминлаётганликда айблаб келади.

БМТ экспертлар гуруҳи ўтган ойда Қўшма Штатларнинг бу иддаоси тасдиқланганини, хутий шиа исёнчилари томонидан Саудия Арабистонига отилган ракеталар Эронда ишлаб чиқарилганини билдирган.

Эрон Яманга қурол сотиш эмбаргосини бузган ҳолда шиа исёнчиларига қурол етказиб бергани тўғрисидаги маълумотларни инкор қилган.

XS
SM
MD
LG