Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2018, Тошкент вақти: 17:58

Деновда ҳамшаҳрига марихуана берган масжид ноиби қўлга олинди


Иллюстратив сурат.

Сурхандарё вилоятининг Денов туманидаги Умари Одил” жомъе масжиди ноиби ҳамшаҳрига "гиёҳванд модда берганликда" гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.

Маълумотда айтилишича, Денов шаҳрида 21 февраль куни 1989 йилда туғилган фуқаро тўхтатилиб текширилганида унинг ёнидан 4,6 грам марихуана топилган.

Суриштирув ишлари натижасида у гиёҳвандлик моддасини “Умари Одил” жомъе масжидининг 1989 йилда туғилган ноибидан олганини билдирган.

Ноиб тергов пайтида гиёхвандлик моддаларини Денов тумани Феруз кўчасида яшовчи С.К.,дан олиб турганини айтган.

С.К.,нинг уйи текширилганида “10 кг. 7,17 гр. “гашиш” ва 3 кг. 675,37 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддалари топилиб, далилий ашё сифатида олинган. Ҳозирда олинган гиёҳвандлик воситаларининг келиб чиқиш манбасини аниқлашга қаратилган тезкор ишлар давом этмоқда”, дейилади расмий хабарда.

XS
SM
MD
LG