Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 16:55

Тошкент ташаббуси билан ўзбек-тожик ишбилармонлар кенгаши ташкил этилмоқда


Тошкентда очилган Тожикистон савдо кўргазмаси.

Бу ҳақда Ӯзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ӯзбек ахборот воситаларига хабар берди.

Тожикистон савдо палатаси мулозимларига кўра¸ Тожикистон ва Ӯзбекистон ишбилармонлар кенгашининг биринчи учрашуви март ойида, Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи давомида ўтказилади.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари 9-10 март кунлари амалга ошиши кутилмоқда.

Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза режими бекор қилиниши тўғрисидаги шартномани ҳам имзолаши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари доирасида, шунингдек, 20дан ортиқ давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон икки давлат тадбиркорлари муносабатини ривожлантириш учун Тожикистонга 100 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредит тақдим этиши тўғрисидаги ҳужжат ҳам имзоланади.

7-9 мартда Душанбе шаҳрида Ӯзбекистон саноат маҳсулотлари кӯргазмаси ва икии давлат ишбилармонлар форуми бӯлиб ӯтиши режалаштирилган.

Мазкур форум чоғида ӯзбек ва тожик ишбилармонлари орасида экспорт ва импорт соҳасида 15 миллион доллар миқдорида шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG