Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 18:31

Президент экспорт-импорт вазиятига бағишланган махсус йиғилиш ўтказди


Президент Шавкат Мирзиëев экспорт-импорт муаммоларига бағишланган видеоселeктор йиғилишида.

27 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев "экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши" ўтказди.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар тарқатди.

Танқидий руҳда ўтгани қайд этилган йиғилишда президент экспорт режасининг бажарилишидаги камчиликларни таҳлил қилиб, асосий йўналиш ва вазифаларни белгилаб берган.

Президент тилга олган рақамларга кўра¸ 2017 йили импортни қисқартириш режаси 88 фоизга бажарилган¸ кўпгина маҳаллийлаштириш дастурлари "кўзбўямачилик ва имтиëз олиш мақсадида" ташкил этилган.

Йиғилишда Мирзиëев бундан кейин экспортни ташкил этиш ва мониторинг қилишга Бош вазир ва Бош прокурор ўринбосарлари масъул экани¸ импортни қисқартириш ишларини ташкил этиш ва мониторинг қилиш бўйича республика Ишчи гуруҳи фаолияти яқиндан кузатилишини алоҳида таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG