Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2018, Тошкент вақти: 13:54

Ўзбекистонлик қиличбозлар Осиё чемпионатида биринчи марта соврин қозонди


Podrobno.uz нашрининг билдиришича, Дубайда 24 февралда бошланган ва 4 март куни якунланадиган ёшлар ўртасидаги қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон жамоаси биринчи марта кумуш медалга сазовор бўлди.

Жамоавий мусобақаларда ўзбекистонликлар Иордания терма жамоасини 45:23 ҳисобида енгиб, иккинчи босқичга ўтган. Финалга йўлланма мусобақасида Ўзбекистон термаси Қувайт жамоасини 45:44 ҳисобида мағлуб этган.

Финал ўйинларида Ўзбекистон қиличбозлари Жанубий Корея командасига баҳсни 26:45 ҳисобида бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди.

XS
SM
MD
LG