Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 18:53

Вашингтондаги Россия элчихонаси олдидаги майдонга Борис Немцов номи берилди


Борис Немцов.

Президент Путиннинг асосий мухолифларидан бири бўлган сиёсатчи Борис Немцов ўлимидан уч йил ўтганидан сўнг Вашингтонда унинг номига қўйилган манзил пайдо бўлди.

Вашингтондаги Висконсин авенюда Россия элчихонаси олдидаги майдонга Борис Немцов номини бериш ташаббусини 2016 йилда республикачи сенатор Марко Рубио кўтарган эди. Жорий йил январида Вашингтон шаҳар кенгаши бу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

Борис Немцов майдонининг очилишида сиёсатчининг қизи Жанна Немцова, “Очиқ Россия” ҳаракати раисининг ўринбосари Владимир Кара-Мурза, сенатор Марко Рубио ҳамда АҚШнинг бошқа расмийлари иштирок этди.

-Борис Немцов ва унинг мероси хотираси учун энг яхши эҳтиром эркин ва демократик Россияни шакллантиришдир ва бу кун албатта, келади, -деди Владимир Кара-Мурза.

Немцов 2015 йил 17 февраль куни Кремль яқинидаги кўприк устида отиб ўлдирилган эди.

Россияликлар Борис Немцовни хотирлаб, Россия шаҳарларида намойишга чиқди. Ушбу қотиллик бутун дунёда қораланган, айни пайтда, Кремлга мухолиф бўлган россияликлар қандай хатарга рўпара эканини кўрсатган ҳодиса сифатида баҳоланган.

XS
SM
MD
LG