Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2018, Тошкент вақти: 08:48

Киевда намойишчилар билан тўқнашувда 14 полициячи жароҳатланди


27 февраль намойиши пайтидаги украин полициячилари.

Украина пойтахти Киевда аксилҳукумат намойиши иштирокчилари билан бўлган тўқнашувда 14 нафар полициячи жароҳатланди.

Полиция тўқнашув 27 февраль куни намойишчиларга парламент биноси олдида автомобил шиналари ёқилишига тўсқинлик қилингани ортидан келиб чиққанини билдирди. Расмий маълумотда айтилишича, норозилар полициячиларга тош ва Молотов коктейлларини ота бошлаганлар.

Киев полицияси мазкур тўқнашув юзасидан “ҳуқуқ-тартибот ходимига ҳужум қилиш” моддаси бўйича жиноят иши очилганини билдирди.

27 февраль куни ўтган парламент йиғинида депутат Антон Ерашченко тўқнашувни фитна деб атади ҳамда намойишни уюштиргани учун Саакашвили асос солган “Янги кучлар ҳаракати”ни қоралади. Бироқ “Янги кучлар ҳаракати” намойишга алоқадор эмаслигини билдирмоқда.

Президент Петро Порошенконинг асосий мухолифи Грузиянинг собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили 12 февраль куни Украинадан Европа Иттифоқига депортация қилинган эди.

XS
SM
MD
LG