Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:28

Гуманитар танаффусга қарамай Ғута шаҳридан тинч аҳоли чиқиб кета олмади


Ғута шаҳрига берилган зарбалар оқибатида кўтарилган тўзон.

Суриянинг Ғута шаҳри шарқидаги тинч аҳоли Россия томонидан гуманитар танаффус эълон қилинганига қарамай, сешанба куни шаҳарни тарк этишга муваффақ бўла олмади.

Россия бунинг учун террорчиларни ва Башар Ассад режимига қарши курашаётган маҳаллий исёнчиларни айбламоқда. Исёнчилар эса Россия шаҳарни тарк этмоқчи бўлган тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлай олмади, деб баёнот берди.

Россия гуманитар йўлак хавфсизлигини яхши уюштира олмаганини Халқаро Қизил Хоч ва Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинг гуруҳи ҳам таъкидламоқда.

Президент Ассад армияси Ғута шаҳрини Россия авиацияси кўмагида бомбардимон қилмоқда. Сўнгги бир неча кун ичида Ғутада юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлгани билдирлган.

Путин 27 февралдан бошлаб ҳар куни тинч аҳоли шаҳардан чиқиб кетиши учун 5 соатлик гуманитар танаффус эълон қилиниши ҳақида кўрсатма берган эди. Бироқ гуманитар танаффус пайтида зўравонликлар ва бомбардимонлар тўхтамагани оқибатида тинч аҳоли чиқиб кета олмаган.

XS
SM
MD
LG