Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:15

Тошкент расмийлари биринчи марта “Вишеград гуруҳи” йиғинида қатнашди


Будапешт форуми қатнашчилари 27 февраль куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашган.

27 февраль куни Ўзбекистон дипломатлари делегацияси “Вишеград гуруҳи”нинг Будапештда ўтказилган учрашувида қатнашди.

Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра¸ “В4+Марказий Осиë” форматидаги йиғин Венгрия ҳукумати ташаббуси билан биринчи марта ўтказилган.

Унда “Вишеград гуруҳи”га аъзо Венгрия¸ Польша¸ Словакия ва Чехия Ташқи ишлар вазирлиги делегациялари Марказий Осиëнинг беш республикаси расмийлари билан учрашиб¸ ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.

Ўзбек делегацияси¸ расмий хабарга кўра¸ мамлакатдаги “мавжуд иқтисодий¸ интеллектуал ва илмий-техникавий инобатга олган ҳолда “Вишеград гуруҳи” давлатлари билан ўзаро манфаатли ва самарали алоқаларни кенгайтириш тарафдори” эканини таъкидлаган.

Ўзбекистон дипломатлари шунингдек Будапешт йиғини иштирокчиларини мамлакатда бораëтган йирик ўзгаришлар жараëни билан ҳам таништирган.

Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сиярто билан учрашган ўзбекистонлик дипломатлар¸ икки вазирлик ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаган.

“В4+Марказий Осиë” форуми иштирокчилари 27 февраль куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан ҳам учрашган.

XS
SM
MD
LG