Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 10:53

“Асака” банк раиси “аҳоли норозилиги” ортидан огоҳлантириш олди


Нукусдаги "Асака" банк олдида пенсионерлар навбат кутмоқда.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг 28 февраль кунги хабарига кўра¸ мамлакатдаги етакчи тижорат банки саналган “Асака” банки бошқаруви раиси Қаҳрамон Муллажоновга Вазирлар Маҳкамаси томонидан расмий огоҳлантириш берилган.

Бундай чорага¸ айтилишича¸ Муллажоновнинг “жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тўлиқ ва объектив кўриб чиқишни ҳар доим ҳам таъминламагани, сайёр қабуллар ўтказиш масаласига масъулиятсизлик билан қарагани ва мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатларнинг бузилишига йўл қўйгани” сабаб бўлган.

ЎзА хабарида айтилишча¸ “Асака” банкда мурожаатларни кўриб чиқиш самарали йўлга қўйилмагани ортида 2017 йил давомида мурожаат қилувчилар сони икки бараварга ортган.

1995 йили ташкил этилган “Асака” банк давлат-акционерлик тижорат банки саналади ва унинг акциядорлари Молия вазирлиги¸ “Ўзавтосаноат”¸ Тикланиш ва тараққиëт жамғармаси¸ “Ўзбекистон темир йўллари” каби давлатга қарашли йирик компаниялардир.

XS
SM
MD
LG