Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2018, Тошкент вақти: 18:42

Ўзбекистон БМТ Инсон ҳақлари кенгаши аъзолигига номзодини қўймоқчи


Ўзбекистон 2021-2023 йилларда Инсон ҳақлари бўйича БМТ кенгаши аъзолигига сайланиш истагида¸ дея баëнот берди Адлия вазири Русланбек Давлетов.

Давлетов бундай истакни БМТ кенгашининг Женевада ўтказилган 37-сессиясида қилган чиқишида тилга олди.

Адлия вазирлигининг Газета.уз нашрига билдиришича¸ бундай қарор Ўзбекистонда инсон ҳақлари ҳимоясини кафолатлашни сифат жиҳатдан яхшилаш¸ Тошкент ҳукуматининг бу соҳадаги халқаро ҳамкорлигини фаоллаштириш мақсадида қабул қилинган.

БМТ Инсон ҳақлари кенгаши аъзолари Бош ассамблея йиғинида яширин овоз бериш йўли билан уч йилга сайланади.

БМТ Инсон ҳақлари кенгашининг 2017 йил март ойида ўтказилган 34-сессиясида Инсон ҳақлари бўйича БМТ Олий комиссари Зейд Раъад ал-Ҳусайн¸ Шавкат Мирзиëев президентликка келганидан сўнг қабул қилинган қарор ва қонунлар ижро қилинган тақдирда¸ мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятида ижобий ўзгариш қилишига умид билдирган эди.

Бу маърузасидан кўп ўтмай Ўзбекистонга сафар қилган Зейд Раъад ал-Ҳусайн Тошкентда президент Шавкат Мирзиëев билан учрашиб¸ мамлакатдаги инсон ҳақлари вазияти ҳақида суҳбатлашган эди.

XS
SM
MD
LG