Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2018, Тошкент вақти: 13:36

Президент Мирзиëев хориж элчилари ëрлиқларини қабул қилди


Шавкат Мирзиëев

28 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев хориж давлатлаи элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Президентнинг Facebookдаги саҳифасида жонли тарзда кўрсатилган бу маросимда¸ Ўзбекистон раҳбари Покистон Ислом Республикаси, Швейцария Конфедерацияси, Латвия Республикаси, Исроил Давлати, Германия Федератив Республикаси, Словакия Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Ирфон Юсуф Шомий, Оливье Шав, Михаилс Попковс, Эдуард Шапир, Гюнтер Оверфельд, Ян Бори ва Цзян Яндан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Ҳар бир элчидан ишонч ëрлиғини қабул қилар экан Мирзиëев¸ улар тамсил қилган давлат билан алоқалар аҳволига баҳо берди¸ ҳамкорлик истиқболлари ҳақида некбин фикрлар билдирди.

Биринчи марта жамоатчиликка жонли тарзда кўрсатилган бу маросимда президент Мирзиëев давлат тили - ўзбек тилида гапирди.

Ўзбекистон 1-президентининг хориж расмийлари билан аксар учрашувлари рус тилида ўтказиб келинган.

XS
SM
MD
LG