Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 18:40

Қайта тикланган Ғалаба-Амузанг йўлидан 1 март куни биринчи поезд Тожикистонга келади


Ўзбекистон Тожикистон жануби билан боғланадиган "Ғалаба-Амузанг" темир йўлини қайта тиклаш ишларини якунлади.

Қайта тикланган мазкур йўлдан 1 март куни Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” станциясидан Тожикистоннинг Шаҳритус туманида жойлашган “Ҳошади” станциясига 2011 йилдан бери биринчи марта юк поезди келади.

Қатнов тиклангани муносабати билан чегарада икки давлат ҳукуматлари, транспорт вазирликлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади.

2011 йил ноябрида “Амузанг-Ғалаба” йўналишидаги "Амузанг-Термез" минтақасида темир йўл бузилиб, Тожикистон Хатлон вилояти билан темир йўл алоқалари тўхтатилганди.

Тожикистон ҳукумати ушбу йўлда темир йўл алоқаларининг тўхталиши мамлакат бюджетига миллионлаб доллар зарар келтирганини билдирган.

XS
SM
MD
LG