Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 10:35

Ўзбекистон Марказий Осиёда бензин энг қиммат бўлган давлатдир


Бензин арзонлиги бўйича дунё мамлакатлари орасида Ўзбекистон 39-ўринни эгаллади. Бироқ минтақавий рейтингда Ўзбекистон Марказий Осиёда бензин энг қиммат бўлиб қолаётган давлат сифатида 1-ўринга қўйилди.

Global petroleum prices халқаро рейтинг агентлигининг 26 февралда эълон қилинган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари энг арзон бўлган давлатлар рейтингда мана шундай маълумот берилган.

Рейтингда таъкидланишича, жаҳонда бир литр бензиннинг ўртача нархи 1 доллар15 центни ташкил этади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 96 центдир.

Рейтингда жаҳон давлатлари орасида 7-ўринни эгаллаган Туркманистонда бензиннинг бир литри 43 цент, 14-ўринни эгаллаган Қозоғистонда 55 цент ва 19-ўринни эгаллаган Қирғизистонда ва Афғонистонда 65 центдир.

Жаҳондаги энг арзон бензин сотиладиган давлатлар бешлигига Венесуэла (0,01 цент), Судан (0,34 цент), Қувайт (0,35 цент), Эрон (0,36 цент), Миср (0,37 цент) ва Жазоир (0,37 цент) киритилди.

Бензин энг қиммат бўлган давлатлар: Норвегия (2 доллар), Гонконг (2 доллар 2 цент) ва Исландия (2 доллар 8 цент).

XS
SM
MD
LG