Линклар

Шошилинч хабар
24 июн 2018, Тошкент вақти: 17:40

Россия "террорчиликка қарши кураш"да Сурияга кўмак кўрсатишни давом эттиради


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров халқаро ҳамжамият Ғутадаги бомбардимонларни қоралаётганига қарамай, Москва Сурия президенти Башар Ассадга мамлакатни “террорчилардан тозлашга кўмаклашишда” давом этишини айтди.

-БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоларининг сўз эркинлиги рўкач қилиб халқаро террорчиликнинг ҳар қандай кўринишини қоралашга тайёр эмаслиги эътиборни тортади.Биз террорчиларни ва экстремистларни, айниқса, улар эълон қилган мақсадлар ҳамда молиявий манбаларидан келиб чиқиб, яхши ва ёмонга ажратиш қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат деб ҳисоблаймиз. Россия бу каби икки юзлама стандартлар амалиётига қарши, жумладан, Сурия армиясига террорчиларни йўқ қилишда кўмак кўрсатишда давом этиш орқали курашади, - деди Лавров Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 28 февралдаги йиғилишида.

Сурия мухолифатининг анклавига айланган Ғута шаҳри шарқига Ассад Армиясининг Россия қўлловида амалга оширган ҳужумлари оқибатида сўнгги ўн кунда юзлаб одамлар, жумладан, болалар ҳалок бўлди.

Ғутадаги жанглар Сурияда 7 йилдан бери давом этаётган урушнинг энг қонлиси ва энг даҳшатлиси экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG