Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 10:36

Афғон президенти Толибонни легитим сиёсий куч деб тан олишни таклиф этди


Афғонистон президенти Ашраф Ғани Кобулдаги халқаро анжуманда нутқ сўзламоқда.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Толибонни легитим сиёсий куч сифатида тан олишни таклиф қилди.

-Афғонистоннинг Миллий бирлик ҳукумати тинчлик ва барқарорлик ўрнатишнинг сиёсий йўлларинигина таклиф қилмоқда ва Толибонни легитим сиёсий куч сифатида тан олишни таклиф этмоқда, - деди Ашраф Ғани Кобулда ўтган Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро анжуманда.

Президентга кўра, Толибоннинг сиёсий партия сифатида тан олиниши 16 йиллик урушга барҳам бериши мумкин.

Ашраф Ғани жанггариларига ўқ отишни тўхтатишни, маҳбусларни озод этишни таклиф этди ва уларга паспорт ҳамда Кобулдаги идораларда кабинетлар ваъда қилди.

Афғонистон ҳукумати ва Толибон 2015 йилда тинчлик музокараларини бошлаган, лекин бу музокаралар кўп ўтмай тўхтаб қолган эди.

XS
SM
MD
LG