Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:13

Тожикистонда нароктиклар савдоси билан шуғулланувчи трансмиллий гуруҳ раҳбари қамалди


Иллюстратив сурат.

Тожикистонда наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи трансмиллий жиноий гуруҳ раҳбари Мусалмон Холов 18 йилга қамалди.

Озодлик радиоси тожик хизматининг билдиришича, Холов ва унинг уч жиноий шеригига нисбатан ҳукм 21 февраль куни ўқилди.

Жами 9 кишидан иборат бўлган мазкур гуруҳ Афғонистондан олиб ўтилган наркотик моддаларни Тожикистон орқали Россияга етказиб берганликда айбдор деб топилган.

Тожикистон наркотикларни назорат қилиш агентлиги директори ўринбосари Муртазо Ҳайдарзоданинг билдиришича, Холов Россия кучишлатар тузилмалари билан ҳамкорликда 2017 йилнинг август ойида ўтказилган махсус амалиёт пайтида қўлга олинган.

Расмий сўнгги 2 йилда Россияда Тожикистоннинг Явон туманидан бўлган 163 одам наркотик савдосига алоқадорликда айбланиб қўлга олинганини, уларнинг барчасини нарқотик савдосига Мусалмон Холов ёллаганини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG