Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 09:47

Порошенко АҚШ ваъда қилган қурол яқин кунларда Украинага етиб келиши билдирди


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко Киевда 28 февраль куни ўтган матбуот анжуманида Қўшма Штатлар ваъда қилган қуролларнинг биринчи партияси яқин кунларда мамлакатга етиб келишини билдирди.

Унга кўра, қуроллар снайперларга қарши комплекслар, минемётга қарши радарлар, ҳаво зарбаларидан ҳимоя ва радиоэлектрон жанг воситаларидан иборат бўлади.

Порошенко бу давлат сири ҳисобланишини айтиб, бу борада кенг қамровли маълумот бера олмаслигини айтди.

АҚШ маъмурияти Украинага одам ҳаётига таҳдид солмайдиган қуроллар, жумладан, танкка қарши Javelin ракеталарини бериш тўғрисида ўтган йилнинг декабрида қарор қабул қилган эди. Россия бунга норозилик билдирган.

Порошенко 2018 йилнинг Украина учун энг ташвишли чақириғи – Россия Украинага қарши урушни давом эттираётгани эканини айтди. Унга кўра, сўнгги 24 соат ичида Москва томонидан қўллаб-қувватланаётган айримачилар томонидан минемётлардан 300 маротаба ўқ отилган.

Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларида 2014 йилдан бери айримачилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида давом этаётган жангларда шу кунгача камида 10 300 одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG