Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 05:17

Фаррух Зокировга Қирғизистоннинг “Дўстлик” ордени топширилди


“Ялла” гуруҳи раҳбари Фаррух Зокиров.

“Ялла” гуруҳи раҳбари Фаррух Зокировга “Дўстлик” орденини 27 февраль куни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сидиқов президент номидан топширди. Бу ҳақда Кабар миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Орденни топшириш маросими Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида ўтказилди.

2017 йил ноябрида Қирғизистоннинг ўша пайтдаги президенти Алмазбек Атамбаев президент Шавкат Мирзиёевни “Данакер” ва “Ялла” гуруҳи раҳбари Фаррух Зокировни «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш тўғрисида фармонни имзолаган эди.

Фаррух Зокиров Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, узоқ йиллик ва самарали ижодий фаолияти учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

XS
SM
MD
LG