Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 18:44

Қирғизистоннинг АҚШдаги собиқ элчисининг ўғли Вашингтонда ҳибсга олинди


Қирғизистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси¸ таниқли журналист Замира Сидиқова.

АҚШ агентликларининг хабар қилишича¸ Вашингтон округида Чеченистонга ўт очиш қуролларини контрабанда қилишда гумонланиб икки Қирғизистон фуқароси қўлга олинган ва улардан бири Қирғизистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Замира Сидиқованинг ўғлидир.

Шарқий Виржиния прокуратурасининг билдиришича¸ сешанба куни ушланган 28 яшар Тенгиз Сидиқов ва 27 яшар Эльдар Резванов халқаро қурол-яроғ савдосида айбланмоқда.

Прокуратура айбловига кўра¸ қўлга олинганлар юздан ошиқ бўлакланган ўт очар қуролини ошхона буюмлари ва автомобиллар учун ëпинчиқ деган ëлғон билан Чеченистонга юборишга уринган пайтда қўлга олинган. Почта ходимлари¸ ушланганларнинг ҳар куни хорижга юк жўнатганини билдирган.

Иш бўйича дастлабки эшитувлар 1 мартга белгиланган. Агар қўйилаëтган айблар маҳкамада ўз тасдиғини топса¸ қирғизистонликлар 20 йилгача қамалиши мумкин.

Собиқ элчи¸ ҳозирда ResPublica газетаси бош муҳаррири Замира Сидиқова¸ маҳаллий матбуотга¸ ўғлининг АҚШда нима билан шуғулланганидан бехабарлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG