Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:18

Февралда инфляция 1,1 фоиз бўлди. Бу январдагига қараганда 1,6 фоизга кам


Ўзбекистонда февраль ойида истеъмол секторидаги инфляция даражаси 1,1 фоиз бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Расмий маълумотда таъкидланишича, нархлар январь ойига нисбатан ўртача 1,1 фозига ортган, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,3 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлаган.

Озиқ –овқат маҳсулотларидан мева-чева ўртача 3,5 фоизга, гўшт 3 фоизга, балиқ 7,2 фоизга қимматлаган.

Айни пайтда айрим озиқ овқат махсулотлари, хусусан, картошка 2,7 фоизга, пиёз 2,3 фоизга, тухум 10,5 фоизга ва товуқ гўшти 1,3 фоизга арзонлаган.

Статистика қўмитаси январь ойида инфляция даражаси 2,7 фоиз бўлганини билдирган эди.

Беларуснинг "БелаПАН" ахборот агентлиги постсовет давлатлари миллий статистика маълумотларини таҳлил қилгани ортидан январь ойида нархлар ошиши бўйича Ўзбекистон постсовет ҳудудида биринчи ўринда эканини хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG